Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда кўприкдан тушиб кетган Labo ҳайдовчиси вафот этди

Сурхондарёда кўприкдан тушиб кетган Labo ҳайдовчиси вафот этди

Сурхондарёда кўприкдан тушиб кетган Labo автомашинаси ҳайдовчиси вафот этди. У автомашинасини маст ҳолатда бошқаргани аниқланган.

Вилоят ИИБга кўра, 2023 йилнинг 1 январь куни соат 20:00 ларда 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Labo Ангор туманидаги «Занг» каналидан ўтувчи кўприкдан қулаб тушган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган. 

ЙТҲ масъуллар томонидан ўрганилганда, ҳайдовчининг маст ҳолда автомобил бошқарганидан ташқари, каналдан ўтувчи кўприкнинг ҳам талабга жавоб бермаслиги, шунингдек, йўл белгиларининг сифати яхши эмаслиги аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг