Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда хизмат қилаётган оддий аскар операциядан сўнг вафот этди

Сурхондарёда хизмат қилаётган оддий аскар операциядан сўнг вафот этди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда Термизда ҳарбий хизмат ўтаётган қаршилик йигит вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Мудофаа вазирлиги қуйидагиларни маълум қилган:

Термиздаги ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат қилаётган оддий аскар К.Қ. соғлиги бўйича шикоят қилганлиги сабабли 11 ноябр куни Марказий ҳарбий клиник госпиталга ётқизилган.

Тиббий текширувлар натижасида бемор К.Қ. «юракнинг ўнг бўлмачасида контраст тўлдириш дефекти (тромб), кўкси оралиғида ҳажмли ҳосила, икки томонлама гидроторакс» аниқланган. 14 ноябр куни бемор шошилинч равишда «American Hospital» клиникасига кардиохирург консултациясига олиб борилган.

Бемор ҳаёти учун ташхис ва жарроҳлик операцияси ўта хавфли ҳисобланади. Aммо ҳаётий кўрсатмаларга асосан жарроҳлик операциясини бажариш лозимлиги сабабли клиникада госпитал мутахассислари иштирокида жарроҳлик операцияси ўтказилган.

Беморнинг умумий аҳволи ўтказилган жарроҳлик операциясига мос равишда оғирлигича қолган.

Ўтказилган реанимацион чора тадбирларга қарамасдан беморда биологик ўлим қайд этилган, дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг