Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тадбиркорлар ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Тадбиркорлар ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Тадбиркорлар ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади

«Тадбиркорлик субъектлари ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Ҳукумат қарори (75-сон, 23.02.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлгача тадбиркорлар ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини таъминлаш мақсадида қуйидаги имкониятларни ўз ичига олган махсус электрон платформа ишлаб чиқилиши белгиланди:

- яратилган янги ишланмалар бўйича тадбиркорлар ва инвесторлар учун батафсил маълумотларни акс эттирувчи электрон шаклда юритиладиган Янги ишланмалар базасини ташкил этиш;

- илмий изланувчилар ва уларнинг тадқиқот мавзулари реестрини юритиш орқали илмий тадқиқот йўналишлари бўйича илмий ишланмалар муаллифлари ва тадбиркорлар учун очиқ маълумотлар майдонини яратиш;

- тадбиркорлар томонидан ўз фаолият йўналишларида илмий тадқиқотлар орқали ечимини топиш зарур бўлган муаммоларни киритиш имкониятини яратиш.

 2026 йил 1 августга қадар Махсус платформа «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасига интеграция қилинади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг