Талабалар «Ёшлар аудиторияси»да интернет, фотокамера ва овоз ёзиш студиясидан текин фойдаланади
Куни кеча Tалабалар медиа ижтимоий ва маданият масканида «Ёшлар аудиторияси» лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Юсуф Aбсоатов иштирок этди ва лойиҳа бўйича ёшлар билан дўстона суҳбат ўтказди.
«Ёшлар аудиторияси» лойиҳаси ҳаётда амалий аҳамияти юқори бўлган кўникмалар яъни биринчи тиббий ёрдам, кийиниш маданияти, овқатланиш одоби, турли давларда ўзини тутиш, сузиш техникаси каби қатор мавзуларда талабалар томонидан анимацион ёки саҳналаштирилган видеороликларни тайёрлашни кўзда тутади.
Лойиҳанинг асосий мақсади ҳар бир масала бўйича видеороликларни тўплам ҳолига келтириш ва таълим муассасаларини медиа маҳсулотлари билан таъминлашдан иборат.
Лойиҳада иштирок этиш истагидаги талабалар медиа ижтимоий ва маданият маскани «Ёшлар аудиторияси» хонасига ташриф буюриб, бепул интернет, компютер хизматлари, фотокамералар, овоз ёзиш студияси, таржимонлар ва бошқа мутахассислар ёрдамидан бемалол фойдаланишлари мумкин.
Лойиҳа турли йўналишдаги талабаларни бирга ишлашга жалб қилади. Tаржима ҳамда шахсий ижодий ишлар, дубляж, монтаж, анимация усталари бир жойда жамланади.
Лойиҳа талабларига мос видеоролик муаллифлари Битирув малакавий ишидан озод қилиниши ва бошқа усулларда рағбатлантирилиши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter