ТАТУда техник мутахассисларни тайёрлаш бўйича Huawei ўқув маркази очилди
2025 йил 21 октябрь куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Huawei компаниясининг АКТ соҳаси техник мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган ўқув маркази очилди. Ўқув маркази ўзида АКТ йўналишларига эга университет, касб-ҳунар коллежлари ва лицей талабаларини , шунингдек пудрат ташкилотлари мутахассислари учун амалий машғулотлар ўтказиш ва ўқитиш учун телекоммуникация ускуналари билан маъруза синфи ва хонасини мужассам этади.

Очилиш маросимида Тошкент ахборот технологиялари университети раҳбарияти, Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг раҳбарияти ва ўқув марказида таҳсил олаётган City Net пудрат ташкилоти ходимлари қаторидан биринчи гуруҳ иштирокчилари қатнашдилар.
«Huawei компанияси Ўзбекистонда рақамли билимларни ривожлантириш ва мамлакатда рақамли трансформацияни жадаллаштириш мақсадида АКТ истеъдодларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича таълим ташаббуслари ва дастурларини амалга оширишга чуқур содиқдир. ТАТУда АКТ соҳаси мутахассисларининг касбий тайёргарлиги сифатини ошириш бўйича ўқув марказининг очилиши университет билан нафақат соҳа мутахассислари, балки бевосита техник ёрдам кўрсатадиган ва маҳаллий алоқа операторлари, давлат ва корпоратив секторлар тармоқларида ускуналарни ўрнатиш ва созлаш ишларини олиб бораётган мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни янада кўпроқ бирлаштиришга ёрдам беради» - деди Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги кадрлар билан ишлаш бўйича директори Кевин Вей.

Ўқув марказида ўқитиш формати объектларда амалга ошириш учун Симсиз ва MW (MicroWave) маҳсулотлари бўйича техник кўникмаларни эгаллаш учун маърузалар ва амалий машғулотлардан ташкил топади:
1-Модул:
⦁ Техник маҳсулотлар назарияси ва рақамли воситаларга ўқитиш;
⦁ Симсиз ускуналар билан танишиш;
⦁ MW (MicroWave) ускуналари ҳақида қисқача маълумот;
⦁ Аппаратлар хонасидаги ускуналар билан танишиш (электр таъминоти, Wireless, MW);
⦁ Ускунани ўрнатиш бўйича TSSR (лойиҳа ҳажмлари) талқини;
⦁ Мисолида дизайнга кириш;
⦁ EHS (Техника хавфсизлиги қоидалари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш) бўйича тренинг
⦁ QC шаблонларини талқин қилиш (сифат назорати) ва QC учун ISDP mobile'дан фойдаланиш;
⦁ Сифатни (QC) ва жойлардаги ишлари назорат қилиш;
⦁ Huawei билан қандай қилиб бизнес юритиш мумкин;
⦁ ISDP билан лойиҳаларни рақамли амалга ошириш;

2-Модул:
⦁ Техник маҳсулотлар назарияси ва рақамли воситаларга ўқитиш;
⦁ Сайтда ва EHSDA келиш ва кетишни рўйхатдан ўтказиш (Техника хавфсизлиги қоидалари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш);
⦁ Қурилмани ўрнатиш (электр таъминоти, Wireless, MW);
⦁ Smart QC бўйича амалиёт;
Курсни тугатгандан ва аттестациядан сўнг талабалар Huawei компанияси томонидан сертификатга эга бўладилар.

Huawei компанияси ва ТАТУ Ўзбекистондаги АКТ дастурларига эга бўлган барча манфаатдор ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларини ўз талабаларига ўқув марказида ўз талабалари учун ўқишни ташкил этиш имкониятини кўриб чиқишга таклиф қилмоқда. Тренингни ташкил этиш бўйича маслаҳатларни электрон почта манзилларига ариза юбориш орқали олиш мумкин: dilshod.saidov@h-partners.com ёки шу телефон рақами (+998 94 412 77 99 ) бойича мурожаат қилишингиз мумкун.
Huawei компанияси ва Тошкент ахборот технологиялари университети АКТ истеъдодларини қўллаб-қувватлаш ва ўқитиш соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликка эга. Шу тариқа, 2025 йил сентябрь ойида ТАТУнинг 70 йиллиги муносабати билан «ақлли» таълим контсепцияси асосида Huawei ICT Academy'нинг ўқув хонаси очилди, у илғор АКТ ечимлари, таълим дастурлари, Wi-Fi 7 тармоғи, IdeaHub интерактив панеллари, шунингдек Huawei Cloud булутли видеоконференция хизматини ўзида мужассам этади. ТАТУ талабалари Seeds for the Future va Huawei ICT Academy каби таълим лойиҳаларининг фаол иштирокчилари.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter