Тибет: Хитойда коронавирус етиб бормаган ҳудуд қолмади
Хитой жануби-ғарбидаги Тибет мухтор туманида янги турдаги пневмония билан касалланган биринчи одам аниқланди. Бу ҳақда ХХР соғлиқни сақлаш ишлари бўйича давлат қўмитаси маълум қилди.
Тибет — 2019-nCoV вирусидан холи Хитойдаги ягона ҳудуд эди. Сутка мобайнида Хитойда яна 1737 кишида касаллик аниқланди, 38 киши дунёдан кўз юмди. Деярли барча ўлим ҳолатлари вирус биринчи бўлиб тарқаган ҳудуд Хубэй провинциясида қайд этилди.
«Regnum» хабарига кўра, 30 январга келиб, Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони 7711 кишини, ўлганлар сони 170 кишини ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter