Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТИВ Афғонистон билан давлат чегарасидаги ҳодисага доир хабар берди 

ТИВ Афғонистон билан давлат чегарасидаги ҳодисага доир хабар берди 

Фото: Xabar.uz

Афғонистон ва Ўзбекистон Республикаси махсус хизматларининг ваколатли вакиллари ўртасида давлат чегарасида вужудга келган вазият бўйича музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмий каналида хабар берилди.

2022 йил 21 августда Афғонистон фуқаролари томонидан Ўзбекистон Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш билан боғлиқ Пайғамбар ороли (Сурхондарё вилояти) ҳудудида юз берган ҳодиса муҳокама қилинди, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, учрашув давомида ҳар икки томондан ҳам мазкур ҳудудда тарангликни юзага келтирган айрим қоидабузарликларга йўл қўйилгани қайд этилган. Ҳозирги пайтда ҳодиса юзасидан пухта текширувлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси икки нафар ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдирди, олти нафар яраланганларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ушланган шахсларни ўз ватанига қайтаришга тайёрлаш жараёнлари якунланмоқда.

Ҳар икки томон тинчлик тарафдори эканлигини, барча масалалар ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш ва бир-бирига ҳурмат асосида ҳал этилишини тасдиқладилар, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг