Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистон ТИВ раҳбари «Крокус»даги терактда айбланганлар қийноққа солинганига муносабат билдирди

Тожикистон ТИВ раҳбари «Крокус»даги терактда айбланганлар қийноққа солинганига муносабат билдирди

Фото: ASIA-Plus

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин «Крокус»даги теракт бўйича иш юритаётган Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари айбсизлик презумпцияси, қўлга олинганларга куч ишлатиш ва шафқатсиз муносабатда бўлиш кабиларни ичига олган халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя этиши шартлигини таъкидлади.

Сирожиддин Муҳриддин террорчиликда гумон қилиниб ушланганларга нисбатан куч ишлатиш тасвирланган кадрларни очиқ намойиш этишни қоралади. Жисмоний босим остида иқрор бўлиш қандай натижа бериши «яхши маълум», деди у.

Дипломатнинг фикрича, куч ишлатиш тасвирланган видеолар туфайли россияликларда Тожикистон фуқароларига нисбатан салбий муносабат шаклланмоқда. У МДҲда миллатлараро адоват ва нафрат, ирқчилик тарқалишига йўл қўймаслик керак деди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг