Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Толибон»нинг таниқли арбоби портлашда ҳалок бўлди

«Толибон»нинг таниқли арбоби портлашда ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахтида жойлашган диний мактабда портлаш содир бўлди. 

Ҳодиса натижасида «Толибон» ҳаракатининг таниқли диний арбоби Раҳимуллоҳ Ҳаққоний ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Эслатиб ўтамиз, 2 август куни АҚШ дрон ёрдамида «Aл-Қоида» етакчиси Айман ал-Завоҳирийни ўлдирганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг