Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўқаев Қозоғистонда янги сиёсий ва иқтисодий давр бошланганини эълон қилди

Тўқаев Қозоғистонда янги сиёсий ва иқтисодий давр бошланганини эълон қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев президентлик сайловларида ғалаба қозонгани ҳақидаги Exit poll натижалари эълон қилинганидан кейин ўзининг республика сайловолди штабида нутқ сўзлаб, мамлакат иқтисодиётида туб ўзгаришлар бўлишини ваъда қилди.

Токаевнинг айтишича, у ва унинг жамоаси фуқаролар фаровонлигини оширади. Бироқ, бу мақсадларни амалга ошириш учун мамлакатга бирдамлик керак.

«Иқтисодиётда кескин ўзгаришлар рўй беради. Фуқаролар фаровонлигини яхшилаймиз. Бу мақсадларнинг барчасини ҳаётга татбиқ этиш учун бизга ҳамжиҳатлик керак. Шу боис барчангизни ҳамжиҳатликка чақираман», – дейди Тўқаев.

Бундан ташқари, Тўқаев Қозоғистонда янги сиёсий давр бошланганлигини таъкидлади.

«Президентлик сайлови янги сиёсий даврни очади ва келажакда ҳокимиятнинг барча асосий институтлари ислоҳ қилинади».

Эслатиб ўтамиз, Тўқаев навбатдан ташқари сайловларда 80 фоиздан ортиқ натижа билан ғалаба қозонди.

Сайловда 70 фоиздан ортиқ фуқаро иштирок этди.

Уни ғалаба билан биринчи бўлиб Қозоғистоннинг собиқ раҳбари Назарбоев табриклади.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг