Тошкент архитектура-қурилиш институти бўлинмалари кўчирилади
![Тошкент архитектура-қурилиш институти бўлинмалари кўчирилади](https://xabar.uz/static/crop/3/9/920__95_3924424406.jpg)
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 даҳаси, 11-уйда жойлашган бино ва иншоотлар туташ ҳудуди билан биргаликда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилади. Илгари ушбу биноларда Тошкент архитектура-қурилиш институти бўлинмалари жойлашган эди.
«Норма» нашрининг хабарига кўра, бунинг ўрнига қуйидаги бино ва иншоотлар Тошкент архитектура-қурилиш институтига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилади:
— Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9-уйда жойлашган Тошкент телекоммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежи туташ ҳудуди билан биргаликда;
— Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9а-уйда жойлашган «O'zbeko'quvavtomatika» МЧЖ туташ ҳудуди билан биргаликда.
«O'zbeko'quvavtomatika» МЧЖ эса Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Навниҳол кўчаси, 7-уйда жойлашган Тошкент архитектура-қурилиш институтининг бино ва иншоотларида жойлашади.
Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг ушбу бинолари янги эгаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, реконструкция қилинади.
Тошкент телекоммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни тўлиқ тугатгунга қадар Тошкент архитектура-қурилиш институтига берилган биноларда таълим олишда давом этадилар.
Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Сув хўжалиги вазирлигига қайта бўйсундирилди. Шу муносабат билан ушбу идоранинг ташкилий тузилмаси ўзгартирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter