Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент ҳокимлиги аҳолини огоҳлантирди

Тошкент ҳокимлиги аҳолини огоҳлантирди

Фото: Xabar.uz

Аввал хабар берилганидек, 21-24 май кунлари Тошкентда кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу муносабат билан пойтахт ҳокимлиги мурожаат билан чиққан.

«Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз. Кучли шамол ва ёғингарчилик натижасида фавқулодда вазиятлар вужудга келганда (71) 212 69 80, 212 69 82 ҳамда 1050, 1055 тезкор рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин» дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро ва Навоий вилоятларида кучли шамол ва чанг бўрони бошлангани ҳақида аввалроқ маълум қилган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг