Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида ўқувчилар сувдан заҳарланди: 5 нафари шифохонада қолмоқда

Тошкент вилоятида ўқувчилар сувдан заҳарланди: 5 нафари шифохонада қолмоқда

Бир муддат олдин Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактабнинг ўқувчилари сувдан заҳарлангани ва ҳозирда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Олмалиқ шаҳар бўлимида фаолият юритувчи масъуллардан иборат ишчи гуруҳ ҳолатни ўрганаётгани айтилган хабарлар тарқалган эди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ҳам расмий маълумот бериб, ҳодисанинг айрим тафсилотларини очиқлади.

Маълум бўлишича, Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактаб ўқувчилари мактаб ҳудудидаги филтрланмаган сув истеъмол қилиши натижасида соғлиғидан шикоят қилиб, жорий йилнинг 15 сентябр кунидан 19 сентябр кунига қадар, жами 12 нафар ўқувчи ўткир ичак касаллигига гумон қилиниб, шаҳар шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган.

Аниқланишича, ҳозирда мактаб ўқувчиларининг соғлиғи ижобий бўлиб, уларнинг 7 нафарига уйида даволанишга жавоб берилган.

Ҳолат юзасидан ССВ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан текшириш ишлари олиб борилиб, сувдан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа воситалардан кимёвий таҳлил учун намуналар олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг