Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 6 ёшли бола чуқурга тушиб кетди

Тошкентда 6 ёшли бола чуқурга тушиб кетди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 6 ёшли бола чуқурга тушиб кетди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Ҳокимлик хабарига кўра, ушбу ҳудудда ичимлик суви таъминотидаги қувурлардан бирида авария ҳолати аниқланган ва туман сув тармоқлари бўлими томонидан ҳолатни бартараф этишда қазиш ишлари олиб борилган. Қазиш ишлари йўлнинг автомобиллар учун қатнов қисмида бўлгани сабабли огоҳлантириш белгилари жойлаштирилган, пиёдалар йўлагида ҳаракатланиш мумкин бўлган. 

Йўловчиларнинг эътиборсизлиги оқибатида 6 ёшлардаги А.А. онасидан олдинроқ бориб, чуқурликка тушган ва ушбу ҳудуддаги фуқаролар томонидан чиқариб олинган. Авария ҳолатини бартараф этишда йўл қўйилган камчилик ва ноқулайликлар учун туман сув тармоқлари бўлими узр сўраган. Ҳудуддаги бетартибликни бартараф этиш, жараёнларда йўловчи ва  автомобиллар учун огоҳлантириш белгилари, хавфсиз ҳаракатланиш чоралари кўрилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг