Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 87-автобусда ёнғин чиқди

Тошкентда 87-автобусда ёнғин чиқди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Бугун, 10 октябрь куни Тошкентнинг «Чинни бозори» - Қорақамиш 2/4 йўналиши бўйлаб ҳаракатланувчи «Mercedes-Benz Low Floor» русумли 87-автобусда ёнғин чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Ёнғин соат 14:52да автобус Учтепа туманидаги Кўкча Дарвоза кўчасидан ўтаётганда содир бўлган.

Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 15:01да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида транспорт воситасининг мотор бўлмаси ёниб кетган.

Ҳайдовчи ва йўловчиларга зарар етмаган.

Ёнғинга автобуснинг ёқилғи тизимидаги бузилиш сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг