Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди

Тошкентда кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди

Бугун, 18 август куни соат 09:40 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг 5-қаватида жойлашган хонадон ёниб кетди.

Тошкент шаҳар ФВБнинг маълум қилишича, воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:45 да етиб бориб, ёнғин соат 09:56 да қуршаб олинган ва соат 09:58 да  ўчирилган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг айвон (балкон) қисмини тахминан 18-20 кв.м майдонда ички, шифт қисми ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қўшни хонадаонларга ўтиб кетишнинг олди олинган.

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг