Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда тажриба тариқасида «Она уйи» ижтимоий маркази очилади

Тошкентда тажриба тариқасида «Она уйи» ижтимоий маркази очилади

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ташаббуси билан Қозоғистоннинг «Ана Yйі» жамоат фонди ҳамкорлигида Тошкентда «Она уйи» ижтимоий маркази очилади. Бу борада ҳар икки ташкилот ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Қайд этилишича, ҳамкорлик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ижтимоий ва иккиламчи етимликнинг олдини олишдаги тажриба ва методологик кўникмалар алмашишни назарда тутади.

Биринчи «Она уйи» ижтимоий маркази 8-10 нафар ёш болали аёлни қабул қилиши мумкин. Иккинчи босқичда эса лойиҳани эришилган натижалар асосида ҳамда Ўзбекистоннинг маълум бир минтақаси эҳтиёжларига қараб мамлакат бўйлаб кенгайтириш белгиланган.

«Она уйи» маркази қийин ижтимоий вазият ва турли салбий ҳолатларда оналарга болаларини ўзлари тарбиялаш  имкониятини бериш орқали ёрдам беради. Бу ерда уларга маънавий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатилади ҳамда ушбу ёрдам барча зарур нарсалар, хусусан, уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак, шунингдек, аёл ва бола учун тиббий ёрдамни ўз ичига олади.

 Шу билан биргаликда, ушбу лойиҳа доирасида марказда яшовчи оналарни касбий тайёрлаш дастури амалга оширилади. Келгусида «Она уйи» марказларида тикувчилик устахоналарини очиш, оналарга турли мутахассисликлар бўйича таълим бериш режалаштирилган. Натижада, марказда бўлган вақт давомида аёллар ижтимоийлашиши, профессионал касбга эга бўлиши ҳамда ўзлари ва фарзандларини таъминлаш мақсадида келажак учун маблағ топишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг