Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда миллий тадқиқот университети ходими қўлга олинди

Тошкентда миллий тадқиқот университети ходими қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилоят бошқармалари томонидан тезкор тадбирда ўтказилган. 

Маълум бўлишича, фуқаро Ю.А. бошқа бир фуқаро У.Қ.ни «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетидаги таниши орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, ушбу университетнинг факультет диспетчери вазифасида ишловчи М.Қ. 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг