Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ЙПХ инспекторини калтаклаган ҳайдовчига қамоқ жазоси тайинланган

Тошкентда ЙПХ инспекторини калтаклаган ҳайдовчига қамоқ жазоси тайинланган

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун тўхтатилган ҳайдовчининг йўл-патруль хизмати инспекторига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари тасвирланган видео интернетда тарқаган эди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ушбу воқеага ойдинлик киритди.

Маълум қилинишича, видеода тасвирланган ҳодиса икки йил аввал — 2017 йилнинг январида рўй берган экан.

2017 йил 18 январь куни тахминан соат 21:30 да «Nexia» автомобили ҳайдовчиси Маъруфжон А.ни Мустақиллик ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида ЙПХ инспектори хавфсизлик камарини тақмагани учун тўхтатади. Текширув давомида ҳайдовчида транспорт воситасини бошқариш учун зарур ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлади.

Маъруфжон А. жазодан қутулиб қолиш мақсадида инспекторга қаршилик кўрсатади ва унга тан жароҳатлари етказади.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Маъруфжон А.ни Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топди ва унга 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг