Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги аянчли ЙТҲда ёш ҳайдовчи ҳалок бўлди

Тошкентдаги аянчли ЙТҲда ёш ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

22 сентябрь куни Бектемир тумани, Х.Бойқаро кўчасидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси қаршисида, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган С.Х. «Lacetti» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи 1995 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашина билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда. 

Ходиса сабаблари аниқланмоқда.

ЙТҲ натижасида «Cobalt» автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг