Тошкентдаги метрода бир аёл ўзини поезд остига ташлади
Бугун, 19 март куни соат 21:00 атрофида Тошкент шаҳридаги метрополитеннинг «Беруний» бекатида нохуш воқеа кузатилди.
«Xabar.uz» манбасининг маълумотига кўра, 30-35 ёшлардаги аёл бекатга кириб келаётган поезд остига ўзини ташлаган. Зудлик билан кўрилган чоралар натижасида аёл саломат ҳолатда қутқариб қолинган.
Аёлга воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Шифокор ва психолог етиб келгач, у аёлнинг стресс ҳолатда экани аниқланган.
Ҳозир суриштирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter