Тошкентлик ўқитувчи қарийб 380 млн сўм мукофотни қўлга киритди
Ўқитувчи Моҳира Болтаева қарийб 380 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги 346-сон Қарорига кўра, энг нуфузли ва минтақавий халқаро олимпиадалар ғолибларининг устозлари пул мукофотларини қўлга киритиши белгиланган.
Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Моҳира Болтаева тайёрлаган ўқувчилар энг нуфузли халқаро олимпиадаларда 3 та (1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза) минтақавий халқаро олимпиадаларда 5 та (2 та кумуш, 3 та бронза), жами 8 та медални қўлга киритди.
Шу муносабат билан, устоз Моҳира Болтаева тақдирлаш маросимида:
- энг нуфузли халқаро олимпиадалардаги ютуқлар учун — 318 750 000 сўм;
- умумий ҳисобда энг катта маблағ — 378 750 000 сўм пул мукофотини қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter