Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг 4 та туманида мактаблар анъанавий таълимга қайтади

Тошкентнинг 4 та туманида мактаблар анъанавий таълимга қайтади

Фото:«Sof.uz»

Жорий йилнинг 1 апрелидан Тошкентнинг Юнусобод, Чилонзор ҳамда Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлимлари тасарруфидаги умумтаълим мактабларида ҳам анъанавий дарс жараёнлари қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бўлим бошлиғи Аҳроржон Султонов маълумот берди.

«Ҳозирда барча мактаблар ҳарорат ўлчагичлар ва ишлатилган ниқоблар учун махсус ахлат қутилари мавжуд. Мактаб йўлакларида ўқувчилар тана ҳарорати, доимий ниқобда бўлишлари қаттиқ назоратга олинади. Соғлом овқатлантириш, тиббий муолажа кўрсатиш шароитлари яратилган. Ҳозирда 445 421 нафар ўқувчидан 154 970 ўқувчи анъанавий таълимга қайтди», - дейди Султонов.

Султоновнинг таъкидлашича, бунгача Тошкентнинг бошқа туманларидаги умумтаълим мактабларида ўқиш 29 мартдан анъанавий шаклда бошланган.

Ота-оналар болаларининг ўқишини онлайн шаклда давом эттириши истаса, бунинг ҳам имкони бор. Бунинг учун мактаб маъмуриятига ариза билан мурожаат қилиш керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг