Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп интернет-рекламага пул сарфлашда рекорд ўрнатди

Трамп интернет-рекламага пул сарфлашда рекорд ўрнатди

Фото: «Funart.pro»

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг сайловолди кампанияси учун интернет-рекламага рекорд даражада кўп пул сарфлади. Бу ҳақда «Google Transparency Report» маълумотлари далолат бермоқда.

Гап 64,7 миллион доллар ҳақида кетмоқда. Улардан 37,2 миллионини «Яна буюк Американи яратамиз» қўмитаси, 27,4 миллионини эса «Дональд Трамп президентлиги» сайловолди штаби сарфлаган. Демократлар партиясидан номзод Жо Байденнинг ташкилотчилари эса интернет-рекламага қарийб икки баравар кам маблағ сарфлашган — бунинг учун 32,58 миллион доллар ажратишган.

Трампнинг харажатлари олдинги рекордни янгилади: Нью-Йорк экс-мэри, миллиардер Майкл Блумберг 2020 йилда сайловолди кампаниясига 62,2 миллион доллар сарфлаганди.

АҚШда президент сайлови 3 ноябрь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Сайловчилар республикачилар партиясидан амалдаги президент Дональд Трампга, демократлардан эса вице-президент Жо Байденга овоз беришади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг