Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда электр таъминотида носозликлар юзага келмоқда

Ўзбекистонда электр таъминотида носозликлар юзага келмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Аномал иссиқ туфайли айрим ҳудудлардаги электр таъминотида юзага келаётган носозликлар махсус бригадалар томонидан зудлик билан бартараф этилиши таъминланмоқда, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг аномал исиб кетиши натижасида айрим жойлардаги трансформатор пунктлари ҳамда кабель тармоқларида истеъмол юкламаси ортиши кузатилиб носозликлар келиб чиқмоқда.

«Ушбу электр тармоқларидаги фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну-кун ишлайдиган 227 та аварияга қарши махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, юзага келган носозликлар зудлик билан бартараф этиб борилмоқда.

Ана шундай аномал иссиқ натижасида юзага келаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг