Туркия ҳукумати Telegram’ни блоклаш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди
Туркия ҳукумати Telegram мессенжерини наркотик моддалар сотиш, фоҳишабозликни тарғиб қилиш, қимор ўйинларини тарғиб қилиш ва болалар порнографияси акс эттирилган видеоларни тарқатишда қўлланаётгани иши сабабли уни блоклаш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «Takvim» газетаси ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрнинг келтиришича, Туркия Технология ва коммуникациялар кенгаши Telegram бош офисига ноқонуний фаолият учун фойдаланиладиган каналларни ёпиш талаби билан мингдан ортиқ огоҳлантириш юборган, бироқ ҳозирча жавоб олмаган.
Маълум бўлишича, Туркияда 8 миллионга яқин Telegram фойдаланувчиси бор ва улар сони бўйича дунёда 10-ўринда туради.
Эслатиб ўтамиз, 2 август куни Туркияда Инстаграм ижтимоий тармоғига кириш амалдаги қонунчиликни бузгани учун блокланган эди. 10 август куни кечқурун эса Meta компанияси билан Туркия расмийлари талабларини бажариш бўйича келишувга эришилгандан сўнг тармоққа кириш тикланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter