Туркия президентлигига сайловнинг 2-тури Ўзбекистонда қачон ўтказилиши айтилди
Жорий йил 14 май куни Туркияда Президент сайлови бўлиб ўтган эди.
Унга кўра, Режеп Таййип Эрдоған 49,51 фоиз, Камол Қиличдароғли 44,88 фоиз, Синан Оган 5,17 фоиз, Муҳаррем Инже 0,44 фоиз тўплади.
Номзодларнинг бирортаси 50 фоиздан ортиқ овоз олмагани учун сайловларнинг 2-босқичини 28 май, якшанба куни ўтказишга қарор қилинган эди.
Бироқ Туркиядаги Президент сайлови бошқа мамлакатларда бўлиб турган турк фуқаролари учун сайлов кунидан олдин ташкил қилинади.
Жумладан, Ўзбекистонда 20-21 май кунлари соат 08:00 дан 22:00 гача Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси ва Самарқанддаги Бош консуллигида Президент сайлови бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter