Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияда 6,3 магнитудали зилзила юз берди

Туркияда 6,3 магнитудали зилзила юз берди

Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази хабар беришича, Туркия ҳудудида 6,3 магнитудали зилзила юз берди.

Маҳаллий ОАВ ёзишича, Ҳатай вилоятида вайронагарчиликлар кузатилган.

Зилзила оқибатида Туркия жануби-шарқида уйлар вайрон бўлган, уларнинг сони номаълум, деб хабар берди Habertürk. Ер ости силкинишлари Ҳатайга қўшни вилоятлар, шунингдек, Сурия ва Ливанда ҳам сезилган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланган ҳақида маълумот келтирилмаган.

Тўлдирилган маълумот: Туркия фақулодда вазиятлар бошқармаси хабар беришича, сўнгги 20 дақиқада Туркия жануби-шарқида 6,4 ва 5,8 магнитудали зилзилалар қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг