Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда давлат хизматчилари иш ташлади

Туркияда давлат хизматчилари иш ташлади

Фото: Gazete Arena

Бутун Туркия бўйлаб давлат органлари ходимлари иш ташлади.

Инфляция 40 фоиздан юқори шароитда 2026 йилнинг биринчи ярмида маошлар 10 фоизга, иккинчи ярмида 6 фоизга оширилиши ҳақидаги хабар бунга сабаб бўлди. 2027 йилда эса ҳар олти ойда иш ҳақи атиги 4 фоизга оширилиши кутилмоқда, деб хабар берди Gazete Arena.

Бундан ташқари, ҳукумат комиссияси йиғилишида базавий иш ҳақини минг турк лирасига ошириш таклифи киритилган.

«Озиқ-овқат нархлари ва хизматлар учун тўловларга солиштирганда, бундай таклиф устимиздан кулишдан бошқа нарса эмас. Туркияда бу пулга бор-йўғи бир кило гўшт беради», деди иш ташлашда қатнашаётганлардан бири.

Ҳеч бир ходими келмагани учун, 18 август куни Туркиядаги айрим давлат ташкилотлари умуман ишламаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг