Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияга қўшимча гуруҳ юборилди

Туркияга қўшимча гуруҳ юборилди

Туркияга 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи етказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан мамлакатимиз махсус борти зилзила оқибатида жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида Туркиянинг Газиянтеп шаҳрига етиб борди.

Бортда умумий сони 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи билан бир қаторда, навбатдаги гуманитар ёрдам партияси ҳам етказилди.

Жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тиббий отрядининг 50 нафар ходими хизмат қиладиган бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлинмадан иборат кўчма шифохона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган.

Ушбу дала шифохонаси барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг