Украина Россия билан мулоқотга тайёр, фақат мамлакатнинг янги президенти билан...

Украина Россия билан мулоқотга тайёр, фақат мамлакатнинг келгуси президенти билан, дея баёнот берди Украина президенти Владимир Зеленский. Бу ҳақда Украина Олий радаси телеграм-каналида хабар берилди.
Зеленский, шунингдек, Украина НАТОга тезлаштирилган тартибда аъзо бўлиш учун ариза топширишини маълум қилди.
«Де-факто биз НАТОгача бўлган йўлни босиб ўтдик. Де-факто биз Шимолий Атлантика алянси стандартларига мувофиқлигимизни исботладик... Биз бир-биримизга ишонамиз, кўмаклашяпмиз, ҳимоя қилямиз...
Буни ҳуқуқий мустаҳкамлаш учун бугун Украина ариза топширади... Украина НАТОга тезлаштирилган тартибда аъзоликка кириши учун биз аниқ қадамларни ташлаймиз», — деди Зеленский.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter