Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина уруш бошидан бери қанча ҳарбий ёрдам олгани айтилди

Украина уруш бошидан бери қанча ҳарбий ёрдам олгани айтилди

Украина мудофаа вазири Алексий Резниковнинг айтишича, 2022 йил февралидан буён мамлакат четдан 100 миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам олган. Ёрдам асосан АҚШ, Буюк Британия ва ЕИ давлатларидан келган. 

Бу ҳақда «Укринформ» агентлиги хабар берди.

«Aгар бугун биз барча ёрдам пакетларини яхлит баҳоласак пул шаклида ёрдамлар, ҳар хил турдаги қурол ва жиҳозлар, патронлар, снарядлар, ўқлар олдик, менимча, 100 миллиард доллардан камроқ миқдорда», дейди у. 

Ўз навбатида айтиш лозимки, 31 август куни Украина халқ депутати Ярослав Железняк Давлат мулки жамғармаси раҳбари Рустем Умеров Украинанинг эҳтимолий янги мудофаа вазири бўлишини, Резников эса Буюк Британиядаги элчи лавозимини эгаллашини айтганди. Бу мудофаа тизимидаги коррупцион схемалар билан боғлиқлиги айтилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг