Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украинанинг Курск вилоятига ҳужуми «Путин учун дилемма» — Байден

Украинанинг Курск вилоятига ҳужуми «Путин учун дилемма» — Байден

Байден илк бор Украина қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳаракатларига изоҳ берди. Америка матбуоти Киев Вашингтонни ҳужум ҳақида хабардор қилмагани ва бу Қўшма Штатлар учун ҳам кутилмаган бўлганини хабар қилди.

Украина армиясининг Курск вилоятидаги ҳужуми Владимир Путинни қийин аҳволга солиб қўйди, деди АҚШ президенти Жо Байден.

«Бу Путин учун ҳақиқий дилемма яратади ва биз украиналиклар билан тўғридан-тўғри, доимий алоқада бўлиб турибмиз», — деди Байден.

CNN манбаларининг хабар беришича, Украинанинг Курск вилоятига ҳужуми АҚШ учун кутилмаган воқеа бўлган. The Wall Street Journal Украина Қуролли кучлари ҳужумидан кейин Вашингтонда вазият кучайишидан қўрқув йўқлигини, бироқ Россия расмийлари «шафқатсиз қасос» олиши мумкинлигидан хавотир борлигини ёзди.

Курск вилоятидаги жанглар бир ҳафтадан бери давом этмоқда. 12 август ҳолатига кўра, Украина армияси минтақадаги 28 та аҳоли пунктини назорат қилмоқда. Минтақада 12 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, 121 нафари яраланди.

Путин Украинанинг Курск вилоятига ҳужум қилишда қўйган бир қанча мақсадларини айтиб ўтди: музокаралар позициясини яхшилаш, Россиянинг Донбассдаги ҳужумини тўхтатиш ва рус жамиятининг бирлигини бузиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг