Урганч шаҳридаги «заправка»да ёнғин рўй берди

Иллюстратив фото.
Урганч шаҳрида жойлашган автомобилларга мобил ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди.
8 август соат Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Жаннатмакон кўчасида жойлашган автомобилларга мобил ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида ёқилғи ташувчи автосистернадан ёқилғи сақлаш резервуарга бензин ёқилғисини тўкиш вақтида ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғин қуршаб олинган ва ўчирилган.
Ёнғин натижасида мобилсистернада 3 тонна бензин ёқилғиси ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмади. Ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter