Урушга нуқта қўйиш учун Украина ва Россия йўқотишларга кўниши шарт — Рубио

Тинчлик ўрнатилиши учун, Украина ҳам, Россия ҳам айрим масалаларда ён беришига тўғри келади, деди АҚШ давлат котиби Марко Рубио ўз баёнотида.
«Икки томон ҳам ён беришга мажбур. Ер масаласи, чегарани қаердан ўтказиш — уруш қаерда тугаши — музокараларнинг бир қисми. Ҳеч бир томон истаганига 100 фоиз эриша олмайди», — деди у.
Бу «осонмас» ва эҳтимол, «адолатли эмас»дир, бироқ фақат шу тариқа урушга нуқта қўйиш мумкин, деди Рубио.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter