Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«UzDigital TV» компанияси қайта ташкил этилмоқда

«UzDigital TV» компанияси қайта ташкил этилмоқда

Ер усти эфирли рақамли телевидение оператори UzDigital TV қайта ташкил этиш жараёни бошланганини маълум қилди.

Мазкур жараён якунида компания йирик ташкилот — «Радиоэшиттириш, радиоалоқа ва телевидение маркази» МЧЖ («РРТМ» МЧЖ) таркибига кириши белгиланган. Ушбу қадам компания позицияларини мустаҳкамлаш, рақамли маҳсулотларни ривожлантириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган.

UzDigital TV рақамли маҳсулотлари ва хизматлари барча ҳамкорлар ва абонентлар учун барқарорлик ва юқори сифатни таъминлаган ҳолда одатдагидек ишлашда давом этади.

Мижозлар учун ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди: хизматлар тўлиқ ҳажмда, хизмат кўрсатишнинг барча босқичларида узилишларсиз ва ўзгаришларсиз мавжуд бўлиб қолади.

«РРТМ» МЧЖ ҳуқуқий ворис сифатида жорий хизматларни яхшилашга, шунингдек, фойдаланувчи тажрибасини яхшилайдиган янги ечимлар ва хизматларни жорий этишга қаратилган барча режалаштирилган ташаббусларни амалга оширишда давом этади. Ушбу қайта ташкил этиш компания тарихидаги муҳим босқич бўлиб, унинг кейинги ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилади.

«UzDigital TV» МЧЖ ўз ҳамкорлари ва абонентларига билдирган ишончлари учун миннатдорчилик билдиради ва бу жараён янги имкониятлар ва компаниянинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлашга олиб келишига ишонтиради.

Реклама

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг