Вазирлик "Опен бюджет"га овоз бериш билан боғлиқ фирибгарликдан огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram-ботлар орқали “Ташаббусли бюджет”га овоз бериш эвазига пул ваъда қилиниб, кўплаб фуқаролар алданаётгани маълум бўлди.
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram ботлари орқали “Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш эвазига пул мукофотлари таклиф этиш ҳолатлари кенг тарқалиб, турли баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Ваъда қилинган маблағлар берилмаётгани бўйича фуқаролар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юзлаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Учинчи шахслар лойиҳаларга овоз тўплаш мақсадида пул маблағлари ваъда қилган ҳолда фуқаролардан овоз тўплаб, кейинчалик мукофотларни бермаслиги ҳолатлари кузатилмоқда", - дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter