Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вояга етмаганнинг қўлидаги пичоқ: олифтагарчилик эмас...

Вояга етмаганнинг қўлидаги пичоқ: олифтагарчилик эмас...

ТикТок ижтимоий тармоғига жойланган видеолардан бирида мактаб кийимида бўлган вояга етмаган бола турар-жой яқинида пичоқ кўтариб юргани кўринади. Ўсмирнинг бу ҳатти-ҳаракати тармоқ фойдаланувчиларини хавотирга солган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан мазкур факт бўйича текширув ўтказилди.

Аниқланишича, ўсмир – 17 ёшли З.Н. Олмазор туманидаги умумтаълим мактаблардан бирида битирувчи синф ўқувчиси экан. Маълум бўлишича, таълим муассасаси маъмурияти ҳам юқоридаги постга эътибор қаратишган. Ўсмирнинг отаси 44 ёшли Тожикистон Республикасида туғилган А.Н. мактабга суҳбатга чақирилган, аммо вақти йўқлигини айтиб, мактабга қариндошини жўнатган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисми бўйича баённома расмийлаштирилди. Фуқаро БҲМнинг 2 баравари миқдорида жаримага тортилди. Бундан ташқари, ҳолат тўғрисида маълумот Олмазор тумани Вояга етмаганлар масалалари бўйича идоралараро комиссияга жўнатилди.

Мактаб маъмурияти томонидан Олмазор тумани ИИО ФМБ инспектор-психологи иштирокида ўсмир ва унинг яқинлари билан профилактик суҳбат ташкил этилган. Шунингдек мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари билан таълим муассасасига пичоқ ва бошқа хавфли буюмларни олиб келиш мумкин эмаслиги тўғрисида суҳбат ўтказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг