Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Халқимизда «снос» деган машҳур муаммо бор» — президент

«Халқимизда «снос» деган машҳур муаммо бор» — президент

Фото: Xabar.uz

Президент Шавкат Мирзиёев бугун конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича келиб тушган таклифлар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида машҳур муаммолардан бирига тўхталиб ўтди.

«Халқимиз орасида «снос» деган ном билан машҳур бўлган муаммо бор. Бундай ҳолатга бут́унлай барҳам бериш учун уй-жой бўйича конституциявий кафолатни белгилаб қўйиш лозим. Яъни, суднинг қарорисиз ҳеч ким уй-жойидан маҳрум қилинмаслиги керак. Иморат бузилишга тушадиган бўлса, бунинг учун бузишдан олдин унинг қийматига мос равишда компенсация тўланиши шарт», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари шунингдек уй-жойга ёки шахснинг бошқа мол-мулкига унинг рухсатисиз кириш, уларни кўздан кечириш ва тинтув ўтказишга фақат қонунда белгиланган ҳолат ва тартибда йўл қўйилиши Конституцияда қатъий белгилаш даркорлигини таъкидлаб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг