Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда собиқ амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда собиқ амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Фото: Гуйлин шаҳри халқ суди

Хитойда собиқ юқори мансабли амалдор ўлимга ҳукм қилинди. У жами 316 млн юандан зиёд (тахминан $44 млн) пора олган.

Лю Синтай Хайнан музофоти Халқ йиғини доимий қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тергов органлари аниқлашича, Лю 2003 йилдан 2024 йилга қадар Шандун ва Хайнан музофотларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган пайтида тижорий тузилмалар ва хусусий шахсларга давлат буюртмаларини олиш, мансабда кўтарилиш ва бюджет маблағларини ажратишда кўмаклашиб келган. Албатта, текинга эмас.

Судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлди, терговга фаол ёрдам кўрсатди ва ноқонуний йўл билан орттирилган мулкни ўз ихтиёри билан қайтариб берди, деб хабар берди CCTV.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг