Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойдаги заводда фожиа юз берди: қурбонлар бор

Хитойдаги заводда фожиа юз берди: қурбонлар бор

Фото: «CC BY 2.0 / egorgrebnev /»

Хитой шимоли-шарқида жойлашган кимёвий толалар ишлаб чиқарадиган заводда бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Натижада беш киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органларига таяниб «Синьцзинбао» газетаси хабар берди.

Воқеа шанба куни кечқурун Цзилинь вилоятида содир бўлган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида бино бўйлаб заҳарли газ тарқалган. Ундан нафас олган ишчилар вафот этишган. Айнан нима рўй бергани номаълум.

Жабрланувчилар маҳаллий шифохонага етказилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи барқарор ҳолатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг