Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хонанданинг «номусга тегиш иши» бўйича ИИБ қарори қонунийлиги текширилади – Бош прокуратура

Хонанданинг «номусга тегиш иши» бўйича ИИБ қарори қонунийлиги текширилади – Бош прокуратура

Фото: Kun.uz

Кеча ижтимоий тармоқ ва веб-сайтлар навбатдаги хабардан яхшигина силкиниб олди: таниқли эстрада хонандаси вояга етмаган қизнинг номусига тегди, бироқ ИИБ унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб, топди!

Инсон шаъни ва қадр-қимматига оид ўта шахсий масалаларга оид бундай хабарлар жамоатчилик эътиборини чандон тортиши табиий. Муносабатлар ҳам шунга яраша денг... Шу боиски, кечадан буён шов-шувлар тинаётгани йўқ. Эътиборлиси, хонанданинг ўзи ҳам «воқелик рўй берганини» тамоман инкор этмайди, аммо «ҳаммаси томонларнинг хоҳиш-ихтиёри ила рўй берган»!

Масалага маънавий-ахлоқий нуқтаи назардан қаралса, хонанданинг гаплари «э, башаранг қурсин?!» дейиш учун етиб ортади, албатта. Бироқ ҳолат ҳуқуқий меъёрлардан келиб чиқиб баҳоланадики, ёқсин-ёқмасин, Бош прокуратурага сўров юборишга тўғри келди: «дело» тамомила ёпилдими энди?

Маҳкама матбуот хизматининг «Xabar.uz»га билдиришича, «номусга тегиш иши» назоратда, ИИБ терговчисининг бу борадаги қарори қонунийлиги Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг