Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда аҳолининг ичимлик суви учун тўлаган пуллари талон-торож этилди

Хоразмда аҳолининг ичимлик суви учун тўлаган пуллари талон-торож этилди

Фото: Xabar.uz

Хоразм вилоятида ичимлик суви учун тўлов қилинган маблағларни ўзлаштириш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч, Қўшкўпир, Хива, Хонқа ва Гурлан тумани бўлимлари томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган.

Унда “Х.С.Т.” АЖнинг ушбу туманлар филиали масъул шахслари истеъмолчилар томонидан ичимлик суви учун тўлов қилинган жами 380 млн сўм маблағларини банк ҳисоб рақамларига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг