Хусусий тадбиркор Бектемир тумани ҳокими этиб тайинланди
![Хусусий тадбиркор Бектемир тумани ҳокими этиб тайинланди](https://xabar.uz/static/crop/2/7/920__95_2735666277.jpg)
Бугун, 19 июль куни Мамаджанов Шоҳрух Бахтиёрович Тошкентнинг Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Бунга қадар у Юнусобод туманидаги «SURE STEP» хусусий корхонаси бош директори лавозимида ишлаган.
Мамаджанов Шоҳрух Бахтиёрович 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
2010-2014 йилларда «RAV EKSPRESS» маъсулияти чекланган жамияти ҳуқуқшунос-маслаҳатчи лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter