Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Яна қор ёғиши мумкин» — Ўзгидромет

«Яна қор ёғиши мумкин» — Ўзгидромет

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 11-15 март кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради.

Эртага, 12 март куни республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиққача пасаяди.

11-12 март кунлари республиканинг айрим жойларида момақалдироқ бўлиши мумкин.

Чоршанба, 13 март куни ёмғир ёғади, ёмғир асосан фақат кечаси ва эрталаб кузатилади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида кундуз куни ҳам ёмғир ёғиши мумкин.

14 мартда республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Республика шимолида ва жанубида ёғингарчилик кутилмайди.

13-14 март кунлари республика ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади ва 14 мартга келиб, ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиққача, кундузи 3-8 даража илиққача пасаяди.

15 мартда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди.

Пойтахтимизда эртага ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.

13-14 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 14 мартда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ бўлади.

15 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг