Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги пандемияни «чақириши» мумкин бўлган вирус номи айтилди

Янги пандемияни «чақириши» мумкин бўлган вирус номи айтилди

Фото: Xabar.uz

Олимлар қайси вирус яқин келажакда янги пандемия келтириб чиқариши мумкинлигини маълум қилишди. Бу грипп вирусидир.

Тадқиқотда бутун дунёдан 187 нафар етакчи эксперт иштирок этди. Шундай қилиб, етакчи мутахассисларнинг 57 фоизи грипп вирусини аҳоли саломатлиги учун энг жиддий таҳдид деб ҳисоблади.

Грипп ҳар қишда пайдо бўлиб, маҳаллий эпидемияларни келтириб чиқаради. Уларни назорат қилиш мумкин, чунки уларни келтириб чиқарадиган штаммлар етарлича вирулент эмас. Аммо вазият ўзгариши мумкин. Узоқ муддатли тадқиқотлар шуни кўрсатдики, грипп доимий равишда ривожланиб, мутацияга учрайди.

«Дунё олимларининг мутлақ кўпчилиги назарида грипп ўзининг пандемия салоҳияти бўйича биринчи рақамли таҳдид бўлиб қолмоқда», — таъкидлади муаллифлар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек, H5N1 гриппи штамми тарқалишидан хавотир билдирди. Бу бутун дунё бўйлаб миллионлаб парранда гриппига сабаб бўлди. Дастлаб, вирусни фақат қушлар юқтирган, кейин эса сут эмизувчиларга ўтган. Илгари парранда гриппи билан касалланмаган қорамолларда ҳам вирус аниқланган. Олимларнинг таъкидлашича, штамм қанча кўп турни юқтирса, унинг одамлар учун хавфли патогенга айланиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг