Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Янги Тошкент»га кўчириладиган вазирлик ва идоралар бинолари қурилиши қачон бошланиши айтилди

«Янги Тошкент»га кўчириладиган вазирлик ва идоралар бинолари қурилиши қачон бошланиши айтилди

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ташкил этилган «Инфраструктурадаги инвестицион лойиҳалар» мавзусидаги панел сессиясида 2024 йилда Ўзбекистон президенти томонидан тасдиқланган «Янги Тошкент» лойиҳаси тақдим этилди.

Ушбу лойиҳа тахминан 1 миллион аҳоли учун замонавий шаҳар маконини яратиш мақсадида 6000 га майдонни ўзлаштиришга қаратилган. Қайд этилишича, лойиҳанинг биринчи босқичи кўп қаватли уйлар, мактаблар, болалар боғчалари, касалхона ва поликлиника қурилишини ўз ичига олади.

Сессия давомида, «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори ўринбосари Баҳром Ризаев томонидан шаҳар лойиҳаси бўйича дастлабки маълумотлар эълон қилинди.

«1 миллион нафардан ошиқ аҳоли учун мўлжалланган шаҳарда 2024–2025 йилларда бир қанча вазирликлар, университетлар, маданият жойлари ва ижтимоий объектлар қуриш ишлари бошланади», – дейди Баҳром Ризаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Республика даражасидаги ижро органлари Янги Тошкент шаҳрига кўчирилиб, уларнинг ҳозирги бинолари сотилиши айтилганди. Сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкентда маъмурий бинолар қуришга сарфланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг