Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги йил байрами сабаб Самарқандда кўчалар ёпилади

Янги йил байрами сабаб Самарқандда кўчалар ёпилади

Янги йил байрами муносабати билан айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2022 йил 19 декабрдаги фармойишига биноан Янги йил байрамини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш, «Президент арчаси» тадбирини ташкил этиш юзасидан шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида 2023 йилнинг 5 январига қадар транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:

  • Университет хиёбонидаги Амир Темур ҳайкали олдидан вилоят мусиқали драма театрига кириш кўчаси ва Кўксарой майдонида;
  • Алишер Навоий ва Камол ота Турк кўчаси кесишмасида;
  • Беруний кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган қисмидан Темирйўл вокзали майдонигача;
  • Туркистон кўчасининг ТАТУ Самарқанд филиали академик лицейи биноси олдидан ўтган 200 метр қисмида;
  • Кимёгарлар қўрғони Умид кўчасининг Зиёкорлар кўчаси билан кесишган туташмасидан Дарғом кўчасигача бўлган қисмида;
  • Кимёгарлар қўрғони Дарғом кўчасининг «Нурафшон» санъат саройи олдидан ўтган қисмида;
  • Хишрав қўрғони Заковат кўчасининг Алмати кўчаси билан кесишмасидан Мевали кўчасигача бўлган қисмида;
  • Хишрав қўрғони Заковат кўчасининг 2-Маданият ва дам олиш маркази биноси олдидан ўтган қисмида;
  • Фарҳод қўрғонидаги «Зарафшон» истироҳат боғига туташ кўчаларда;
  • Қорасув массивидаги 99-116 уйлар олдидан ўтувчи туташ кўчаларда.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг