Январнинг учинчисида йилнинг энг катта Қуёшини кўрамиз
2026 йилнинг 3 январ куни Ер ўз перигелийига етиб, Қуёшга минимал масофага яқинлашади. Бу ҳақда ТАСС Москва планетарийси матбуот хизматига асосланиб хабар берди.
«Қуёш ва сайёрамиз ўртасидаги масофа шу куни йилнинг минимал кўрсаткичини — 147 099 586,2593 км (0,9833 а.б.)ни ташкил этади. Қуёшнинг кўриниш диаметри 2026 йилда энг каттаси бўлади (32 бурчак дақиқаси ва 35 сония)», — таъкидлашди планетарийдагилар.
Астрономлар аниқлик киритишича, 2026 йилнинг июлида Ер Қуёшдан энг олис нуқта — афелийда бўлади. Январ перигелийи ва июл афелийидаги Қуёш диаметрлари фарқи, айниқса, профессионал фотосуратларда яққол сезилади, дейишди мутахассислар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter