Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙҲХХ ходимини уриб қочган ҳайдовчи ушланди

ЙҲХХ ходимини уриб қочган ҳайдовчи ушланди

Фото: «Xabar.uz»

Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида 19 июль куни  вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими лейтенант Х.П. Нурли маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб келаётган шу маҳаллада яшовчи Э.М. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашинани тўхтатиб, автомашинага тегишли ҳужжатларни сўраган вақтида Э.М. ходимнинг қонуний талабига бўйсунмай лейтенант Х.П.га қўл кўтариб, сўнг автомашинаси билан уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида Э.М. қўлга олинган. Лейтенант Х.П.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг